Одил судлов: Қаршида бир хонадон темир сейфи бўшатиб кетилди! | Odil sudlov HD
"Одил судлов" кўрсатуви "Ўзбекистон" телеканали Ҳалоллик ортидан келган бир бурда ноннинг таъми ва мазаси бошқача. Имон ва эътиқодли инсонлар ҳалол йўл билан топилган оддий бир буюмнинг қадрини қинғирлик ортидан келган қимматбаҳо буюмдан афзал билишади. Фарзандларига ҳам панд-насиҳатлар берадилар. Аммо атрофимизда афсуски шундай одамлар борки ҳалоллик деган ттушунчанинг асло қадри йўқ. Улар ўзгалар мулкини тортиб олишда, ўғирлашда, ҳатто шу йўл билан топилган пул билан бола-чақа боқишга асло ор-номус қилмайдилар. Жорий йилнинг 28 июн куни Қарши шаҳар ички ишлар бўлимига хабар қилишди, Навбаҳор маҳалласи Юқори Бешкент кўчаси 74 уйда яшовчи Раҳмат Намозовнинг яшаш хонадонидаги темир сейфдан бозор баҳоси 3 миллион сўмлик бир жуфт аёллар тилла зираги, узуги ва икки ярим миллионй сўм пуллариўғирлаб кетилган. Воқеа жойига тескор тергов гуруҳи етиб келиб ҳолат синчковлик билан ўрганилди. Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг! Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси. www.mtrk.uz