"Ҳизб"да гумонланган фарғоналик тўрт диндор аёл ҳибсга олинди

26.11.2015
Фарғона вилояти Бувайда тумани Деҳқонобод қишлоғида яшовчи тўрт нафар диндор аёл 15 суткадан буён вақтинчалик сақлаш изоляторида сақланмоқда. Ҳуқуқ- тартибот идораларидан олинган маълумотга кўра, диндор аёллар Ҳизб ут- Таҳрир исломий ташкилотига алоқадорликда гумонланилмоқда. Бувайда тумани Деҳқонобод қишлоғидан бўлган тўрт аёл ҳозирда Қўқон шаҳридаги вақтинчалик сақлаш изоляторида ҳибсда ушлаб турилибди. Озодликка диндор аёлларнинг исми-шарифи ва касб-кори маълум эмас. Фарғонадаги ҳуқуқ- тартибот идораларидан олинган маълумотга кўра, деҳқонободлик тўрт аёлнинг энг кичиги 24 ёш, энг каттаси 44 ёшда бўлиб, барчаси намозхондир. 15 кундан буён ҳибсда ушлаб турилган тўрт аёлга нисбатан ҳали расман бирор айблов илгари сурилмаган.

Похожие видео