ДТМ: Тест синови натижалари 20 августда эълон қилинади HD

19.08.2015
Ўзбекистонда олий ўқув юртларига кириш имтиҳони натижалари 20 августда эълон қилинади. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат тест маркази масъуллари Озодликка маълум қилди. ДТМ расмийларига кўра, 1 август куни бўлиб ўтган тест синови натижалари бекор қилингани ва тест синовлари шу ой охирида қайта ўтказилиши ҳақида Интернетда тарқалган хабарлар бўхтондир. Ўзбекистонда олий ўқув юртларига кириш учун топширилган тест синовлари натижалари ҳар йили август ойи ўрталарида эълон қилиниб келинган. Бу йил ҳам абитуриентлар тест натижаларини 16 августда кутишаётган эди. Лекин, тест натижаларидан дарак йўқ. Тест жавобларининг нима сабабдан кечикаётганига ДТМ расмийлари изоҳ беришмади. - 20 августда эълон қиламиз, - деди Давлат тест марказининг Озодлик боғланган расмийси. Миш-мишларга ишонманг! Бу йил олий ўқув юртларига кириш учун топширилган тест синовлари натижалари кечикиши абитуриентлар орасида турли миш-мишларни тарқалишига сабаб бўлди. 1 август куни бўлиб ўтган тест синови натижалари бекор қилингани ҳақида ёзилган эълон расми сўнгги бир кун ичида ижтимоий тармоқларда яшин тезлигида тарқалди.

Похожие видео