Фоҳишахонага айланган боғчалар воқеаси ортидан 10 га яқин амалдор ишдан олинди HD

02.03.2017
Сурхондарёда кундузи болалар жисмоний жазоланадиган, тунда эса фоҳишахонага айланадиган боғчалар қоровуллари ва тарбиячилари судга тортилгани ортидан ўнга яқин мулозим ишдан олинди. Сурхондарë вилоят ҳокимлиги мулозимига кўра¸ вилоятнинг Денов, Ангор ва Термиз шаҳарларидаги боғчалардаги аҳлоқсизлик ҳолатлари шу ҳафта охирида вилоят ҳокимияти махсус йиғилишида кўриб чиқилади. Сурхондарëдаги тўртта боғча тунда фоҳишахонага айлантирилгани масаласи вилоят халқ таълими бошқармасида жиддий кўриб чиқилган. Сурхондарë вилоят ҳокимлигидаги халқ таълимини назорат қилувчи мулозимнинг Озодликка айтишича¸ “масалага панжа орасидан қараган ўнга яқин мулозим ишдан олинган”. Суҳбатдошга кўра¸ ҳали бу масалага узил-кесил нуқта қўйилмаган: - Термиз шаҳридаги 2- боғча ва 23- боғчада шу воқеа юз берди. Бу иккала боғча мудирасининг ҳам меҳнат шартномаси бекор қилинди. Денов ва Ангор туманидаги боғча мудираларига нисбатан ҳам шундай чора кўрилди. Бундан ташқари Деновдаги 10- боғча тарбиячилари ишдан бўшатилди. Денов туман халқ таьлими бўлими мудири Сувонов Ҳайдар Умарович ишдан бўшатилди. Вилоят халқ таълими бошқармасининг мактабгача таълим бўйича методисти ишдан олинди. Айни соҳа бўйича яна 3 ходимни ишдан олиш учун ҳужжатлар тайëр¸ дейди Сурхондарë вилоят ҳокимлигидаги исми айтилишини истамаган мулозим Озодлик билан суҳбатда.

Похожие видео

Показать еще