Файзбоғ асосчиси: ДХХ блогимиз админларини сўроқ қилаяпти
Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) блогерларни хавфли санаб давлат сиёсатини обрўсизлантиришга ҳаракат қилаётганликда айблаганидан сўнг, Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ўнга яқин блогерларни сўроққа чақиргани даъво қилинмоқда. ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бош бошқармаси етакчи мутахассиси, капитан Абдумалик Каримов блогерларга нисбатан айблов билан чиқди. "Facebook, Twitter ва Телеграм ижтимоий тармоқларида фаолият юритаётган "Fayzbog.uz" ва "Tanqidchi.uz" каналлари блогерлари давлат сиёсатини обрўсизлантиришга қаратилган маълумотлар тарқатмоқда" деб ёзган капитан Каримов "Постда" газетасидаги «Блогерлардан чиқаётган ҳавф» номли мақоласида.