Ажаб сирлар!
Ажаб сирлар - Мурод Рахмон шеъри Нуриддин Ҳамроқулов ижросида! Ажаб сирлар бормиш субҳи сабода, Умр акс этармиш оқар дарёда. Умид юлдузлари порлар самода, Мен бахтим топгайман қай дилрабода? Бизни ҳам севгучи бордир дунёда. Ошиқлар орзуси ўхшаш бўлармиш, Тақдир бир-бирига туташ бўлармиш. Кўнгилларда ўчмас оташ бўлармиш, Аьло бўлар эмиш аҳду вафода. Бизни ҳам севгучи бордир дунёда. Инсон иқбол учун, бахт учун яшар, Меҳрга интилсанг, севсанг ярашар. Бир кун ўтли, шайдо кўзлар учрашар, Муродим кўрарман ўшал барнода. Бизни ҳам севгучи бордир дунёда...
Похожие видео
Показать еще