Бир қўшиқ тарихи. Ажаб сирлар бормиш субҳи сабода HD

31.07.2018
Бундан 36 йил олдин Ўзбекистон халқ артисти Нуриддин Ҳамроқулов ижро қилган “Ажаб сирлар” ("Севги сурури") қўшиғини шу кунларда 29 яшар Зиëда Қобилова ижро қилмоқда. 24 июль куни МРТКнинг “Наво” каналида Зиëда Қобилова ижросида “Ажаб сирлар” қўшиғи янги сайқал билан янгради. Бу қўшиқ матнини ëзган 1981 йили шоир Мурод Раҳмон Озодлик билан суҳбатда шеърнинг қўшиқ бўлиб йиллар давомида айтилишини тасаввур ҳам қилмаганини айтаркан, унинг ёзилиш тарихини эслаб. бундай деди. - Ҳар бир шоир учун азиз шеър бўлади. Бу шеър мен учун жуда қадрли. Шеърнинг қачон¸ қаерда ва қай дақиқада ëзилганига қадар аниқ эслайман. 1981 йилда Тошкентнинг “Жангоҳ” маҳалласидаги бир хоналик уйда ëлғиз яшар эдим. Ўша биттагина хонадаги ëзув столи устида кўзгу осиғлик турарди. Шу кўзгудаги аксимга қараб¸ мени ҳам севгучи бормикан дунëда деган армон ўтди юракдан. Кўзимдан ëш думалади.” Мен бахтим топгайман қай дилрабода? Бизни ҳам севгучи бордир дунёда” деган сатрлар ўз-ўзидан қуйилиб келаверди. Бу шеър ўша пайтда севгига талпинган ëлғиз йигитнинг қалб нидоси бўлди¸ - дейди шу кунларда 71 ëшни қаршилаëтган қўшиқчи шоир Мурод Раҳмон.

Похожие видео