Шавкат Миромонович олиб бораëтган эзгу ишларни кўриб туриб эътироф қилишни ўзимга фарз деб билдим HD

25.07.2018
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 24 июль куни 61 ёшга тўлгани муносабати билан Президент Девони матбуот ва теле-радио муҳаррирларига эфирларда мақтовли дастурлар берилмасликка буюрган. МТРК муҳаррирларидан бирига кўра¸ 24 июль куни Ўзбекистон 24 каналида президент Мирзиëев билан жонли интерьвюдан бошқа айни мавзуда бошқа дастур бермаслик ҳақида оғзаки буйруқ бўлган. Ижтимоий тармоқнинг ўзбек сегментида эса президентга қаталган мақтовли битиклар урчиди. Таниқли шоир Мурод Раҳмон ўзининг Facebook даги саҳифасида президент Мирзиëевни "Қуëшдек буюк юрт подшоҳи" дея алқади. “Ажаб сирлар”¸ “Нилуфар”¸ “Садоқат” каби машхур қўшиқлар муаллифи бўлган 71 яшар шоир Озодлик билан суҳбатда "Юрт отаси қилган ҳизматлари эътирофи сифатида" бу шеър ëзилганини айтди: - Одатда мен севги ҳақида ëзаман. Лекин Шавкат Миромонович олиб бораëтган эзгу ишларни кўриб туриб эътироф қилишни ўзимга фарз деб билдим. Биринчи шеърни ўткан йили мухтарам президентимиз 60 ëшга кирганида ëздим. Ўткан йили Андижоннинг Шайттепа маҳалласида 100 ёшга кирган Билол бобо мендан илтимос қилиб, подшоҳимиз ҳақида мақтов ëзишга ундади. Отахоннинг раҳматини қоғозга туширгандим. ​Шуни муҳратарам Озодлик мухлисларига ўқиб берсам¸ - дея шоир ўз шеърини ифодали ўқиб берди.

Похожие видео