Бир қўшиқ тарихи: Атиргулим, атринг қайга таралади?

25.01.2019
«Чодирхаëл» дастурининг «Бир қўшиқ тарихи» саҳифасида бундан 28 йил олдин ижро қилиниб, бугунги ëш авлод тарафидан ҳам тингланаëтган «Атиргулим, атринг қ​айга таралади?» қўшиғи тарихини ўргандик. Ўзбекистон МТРК олтин фондидан ўрин олган «Атиргулим, атринг​қайга таралади?» қўшиғининг «Божалар» гуруҳи тарафидан жорий йил ижро қилинган варианти шу кунларда ижтимоий тармоқларда машҳур бўлди. Бундан олдин бу қўшиқни Шуҳрат Давлатов ва Сардор Мамадалиевлар ҳам айтган эди. Қўшиқ матни муаллифи, 58 яшар шоир Ибод Саъдулланинг Озодликкка айтишича¸ бу қўшиқнинг Тожикистонда хизмат кўрсатган артист Қодир Мирашуров ижросидаги варианти Миллий телерадиокомпания олтин фондига киритилган.

Похожие видео