Наманганда 4 нафар эгизак дунёга келди. Абдуллоҳ, Абдураззоқ, Абдураҳмон, Абдубосит деб ном беришди HD

04.07.2020
Наманган вилояти Поп туманида яшовчи Ҳозировлар хонадонида бир йўла 4 нафарли эгизак дунёга келди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди. Уларнинг отаси Баҳодир Ҳозиров 31 ёшда бўлса, онаси Мадина Икрамова 30 ёшда бўлиб, тўйлари 2016 йил 26 октябрда бўлган. Маълум бўлишича, 1-бола 902 грамм, 2-бола 1360 грамм, 3-бола 1701 грамм, 4-бола эса 1400 граммни ташкил этган. Айни пайтда онанинг ҳам, чақалоқларнинг ҳам аҳволи яхши бўлиб, марказ шифокорлари назоратида малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда. Уларга Абдуллоҳ, Абдураззоқ, Абдураҳмон, Абдубосит деб ном беришди. ДХА Наманган вилоят бошқармасига қарашли 1-сонли ФҲДЁ бўлими ходимлари туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаларни сайёр тарзда топширдилар. Наманган шаҳар ФҲДЁ бўлими мудираси Нодира Обидинованинг таъкидлашича, у 10 йиллик фаолияти давомида эгизак ва уч нафар туғилган болаларга гувоҳномалар берган. Аммо, биринчи бор тўрт болага ҳужжат тақдим этишидир. Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг! Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси. www.mtrk.uz

Похожие видео