Бекободда тўрт эгизак туғилди HD
"Янги давр" кўрсатуви "Ёшлар" телеканали Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрида яшовчи Жўраевлар хонадонида, бир йўла 4 нафар эгизак фарзанд дунёга келди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими хабарига кўра, ўтган йили турмуш қурган Шоира Жўраева Бекобод шаҳридаги фармацевтика заводида кичик ходим, Бекзод Жўраев эса Ўзбекистон металлургия комбинатида инженер. — Қувончимни, ҳаяжонимни ҳеч қандай сўз билан изоҳлай олмайман, — дейди бахтиёр она Шоира Жўраева. — Даставвал 4 нафар эгизак кутаётганимни эшитганимда ҳам хурсанд бўлдим, ҳам қўрқдим. Шифокорлардан миннатдорман. Мен билан елкама-елка туриб, яқин жигарларидек ғамхўрлик кўрсатишди. Фарзандларим эсон-омон туғилишида ёрдам беришди. Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг! Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси. www.mtrk.uz
Похожие видео
Показать еще