“Янги уй девори ёрилиб кетган, хоналар жиҳозланмаган. Шартномада кўрсатилган ишларнинг ярми ҳам қилинмаган”
“Янги уй девори ёрилиб кетган, хоналар жиҳозланмаган. Шартномада кўрсатилган ишларнинг ярми ҳам қилинмаган” “Мен – Қўқон Юсупов, Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидан мурожаат йўлламоқдаман. “Қишлоқ қурилиш инвест” компанияси билан шартнома қилиб, Яккабоғ тумани Мевазор маҳалласидан уй олган эдим. Афсуски, компания шартномада кўрсатилган ишларнинг ярмини ҳам қилмаган. Ҳожатхона ва ошхонада газ плитаси, раковина, сув иситиш ускунаси ўрнатилмаган. Ҳали ишлатилмаган ванна ёрилиб, кафеллар кўчиб кетган. Ҳатто ойналар ҳам қўйилмаган. Эшиклар носоз, яхши ёпилмайди. Уй деворлари ҳозирдан ёрилиб ётибди. Бу масалада кўплаб ташкилотларга мурожаат қилдим, аммо натижа йўқ. Шу боис сўнгги нажот сифатидан президентимиздан ёрдам сўрайман!”