Ушбу ҳафтада аномал совуқ об-ҳаво кузатилиши башорат қилинмоқда
"Ўзгидромет" бошланган ҳафтада кутиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. Янги 2021 йил келди, аммо бизнинг мамлакатимиз бўйлаб об-ҳаво шароитини ҳали ҳам маркази Сибир ҳудудлари устида жойлашган совуқ антициклон периферияси белгиламоқда. Янги йилнинг биринчи иш ҳафтаси давомида жуда юқори босимли майдон аномал совуқ об-ҳавони келтиради. Кечалари совуқ 5-10 даражагача, шимолда ва чўл ҳудудларида 12-17 даражагача кўтарилади, ҳафта охиригача эса кундуз кунлари ҳаво ҳарорати 0-5 даража совуқдан ошмайди. Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати ўртача йиллик қийматлардан 8-10 даражага паст бўлади. Республиканинг баъзи жойларида туман кузатилади. Ушбу даврда тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи бор. Агар каналимиздаги видео Сизга ёққан бўлса ЛАЙК босинг ва каналимизга аъзо бўлиш учун "ПОДПИСАТЬСЯ" тугмасини босишни унутманг! Манба: Ўзбекистон Миллий Телерадио Компанияси. www.mtrk.uz