16 миллиард долларни Ўзбекистонга ким бермоқчи? HD

05.04.2017
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев 4 апрель куннинг иккинчи ярмида давлат ташрифи билан Москвага келди. Бу ташриф арафасида Бош вазир 1-ўринбосари Очилбой Раматов президент сафари давомида умумий қиймати 16 миллиард долларлик 50 дан ошиқ иқтисодий шартнома имзоланишини маълум қилди. Иқтисодий ҳамкорликка оид бу келишувларнинг 3¸5 миллиард долларлик илк қисми 3 апрель куни Раматовнинг ўзи томонидан имзоланди. Расмий маълумотларга кўра¸ Мирзиёевнинг президент сифатида Москвага қилаëтган илк ташрифи давомида Россия президенти Владимир Путин ва Бош вазир Дмитрий Медведев билан 5 апрель куни музокаралар ўтказиши режаланган. Чоршанба куни Россия президентининг Ўзбекистон делегацияси шарафига тушлик зиëфат бериши ҳам режаланган. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг 4 апрель куни хабар беришича, Мирзиёевнинг Москвага давлат ташрифи арафасида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасида икки давлат ўртасида умумий қиймати 3,5 миллиард долларлик шартномалар имзоланган.

Похожие видео

Показать еще