Имомали Раҳмон “Миллат пешвоси”га айланди HD

27.12.2015
“Миллат пешвоси тўғрисида”ги қонун Имомали Раҳмон тарафидан имзолангани ҳақида 25 декабрь куни Тожикистон президентининг матбуот хизмати хабар тарқатди. Бу "миллат пешвоси" ҳақидаги қонун кучга кирганини англатади. Қонун бундан бир ҳафта муқаддам – 18 декабрь куни Тожикистон парламентининг юқори палатаси томонидан маъқулланган, ундан аввалроқ, аниқроғи, 9 декабрь куни парламент қуйи палатаси томонидан қабул қилинганди. Қуйи палата спикери Шукуржон Зуҳуров аввалроқ мазкур қонун лойиҳаси мамлакатда кечаётган демократик жараёнлар билан зиддиятга киришмаслигини айтган. Ўз фикрини қувватлашга уринар экан, Зуҳуров “миллат пешвоси” деган мақом бошқа давлатларда ҳам мавжудлигини таъкидлаган ва мисол тариқасида АҚШ (Жорж Вашингтон), Туркия (Мустафо Камол Отатурк), Ҳиндистон (Маҳатма Ганди) ва Қозоғистон (Нурсултон Назарбоев) ларни тилга олган. “Мамлакат ичида ҳам, ташқарида ҳам ташаббусимизга турлича муносабатда бўлишларини биламиз ва бу табиийдир. Ишонинг, биз ўз давлатимизни севамиз, ўз демократиямиз ва ҳақ-ҳуқуқларимизни ҳурмат қиламиз, бироқ миллат ўғлонларининг юксак фазилатларини ҳам эътироф этгимиз келади”, деган Шукуржон Зуҳуров президент Имомали Раҳмонни “қаҳрамон” ва “тожик халқи учун кўп иш қилган одам” дея таъриф лаган.

Похожие видео

Показать еще