Қозоғистондаги можаро HD

09.02.2020
Қозоғистоннинг Кордай районида рўй берган можаро оқибатида ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди. «Хабар 24» нашри хабарига кўра, оммавий тартибсизликлар вақтида жароҳатланганларнинг икки нафари шифохонада жон берган. 7 февраль куни кечқурун Жамбил области Масанчи қишлоғида қозоқлар ва дўнгонлар ўртасида можаро келиб чиққанди. Можарога маҳаллий дўнгонлар қозоғистонлик қарияни калтаклаши сабаб бўлгани айтилган. Дастлабки хабарларда Кордайдаги тартибсизликлар вақтида мингга яқин киши иштирок этгани, 8 киши ҳалок бўлиб, 137 киши жароҳатлангани, улардан 37 нафари шифохонага ётқизилгани, 9 киши оғир аҳволда қолаётгани айтилганди.

Похожие видео

Показать еще