Ҳиротдаги собиқ ўзб. аскари Ўзб.га қайт. бутунлай воз кечмаган HD

17.04.2013
Бундан 33 йил аввал Афғонистонда хизмат қилган пайти бедарак йўқолган ва шу йилнинг 23 феврал куни Ҳиротдан топилган асли самарқандлик Баҳриддин Ҳакимов Ўзбекистонга қайтишдан бутунлай воз кечмаган. Бу ҳақда уни излаб топган Александр Лаврентьев Озодликка маълум қилди. "У ватанига қайтишни рад қилмади" МДҲга аъзо давлатлар ҳукумат раҳбарлари Кенгаши ҳузуридаги Байналмилалчи жангчилар ишлари бўйича қўмита раисининг ўринбосари Александр Лаврентьевнинг Озодликка айтишича, собиқ ўзбек аскари Баҳриддин Ҳакимов матбуотда эълон қилинганидек, Ўзбекистонга қайтишдан бутунлай воз кечмаган. Россия матбуоти ва афғон газеталари 4 апрел куни Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида ўтган матбуот анжуманида 53 ёшли Баҳриддин Ҳакимов Ўзбекистонга қайтишни умуман хоҳламаслигини маълум қилгани ҳақида хабар берганди.

Похожие видео

Показать еще