Эрон ичкарисида: ҳамма оғирлик камбағал бошига тушяптими?

19.07.2019
Эрон ичкарисида: ҳамма оғирлик камбағал бошига тушяптими? 2018 йили Дональд Трамп Эрон билан ядровий келишувдан чиқди ва расмий Теҳроннинг ядровий интилишларини жиловлаш мақсадида янада қаттиқроқ жазо чоралари киритди. Эронга нисбатан санкциялар нарх-навони кўтариб юборди, миллий валюта - риал сезиларли қадарсизланди. Эронликлар камбағаллашиб бормоқдалар ва энг кучли таъсирни энг қашшоқлар ўз ҳаётларида сезмоқдалар. Эрон билан Қўшма Штатлар ўртасидаги таранглик ортиб борар экан, Эрон ҳукумати Би-би-си ижодий гуруҳининг мамлакат ичкарисига киришига рухсат берди. Би-би-сининг Ўрта Шарқ бўйича мухбири Мартин Пейшенс Теҳронда санкциялар таъсирини ўрганган. Эрон ичкарисида тасвирга олиш назорат қилинади - хорижий тасвирга олиш гуруҳига ҳукумати вакиллари ҳар доим ҳамроҳлик қиладилар.

Похожие видео