Сиз излаган қироат - Воқеа сураси | Муҳаммад Ал-Муқит HD

08.05.2017
Воқеа сурасини фазилатлари ҳақида қисқача маълумот: Воқеа сураси : 1. Росулуллоҳ Саллоллоҳу аълайҳи васалламни муборак сочларини оқартирган сура. 2. Ким бу сурани ҳар кеча ўқиса ризқи кенг бўлишлиги ҳақида. Абдуллоҳ ибн Аббос ривоят қилинган ҳадиснинг мазмунида: Абу Бакр розиаллоҳу аънҳу бир куни Пайғамбаримиз Саллоллоҳу аълайҳи васалламга: Ё Росулуллоҳ мен сизни қариган ҳолатда ва сочларингиз оқарган ҳолатда кўрмоқдаман деди. Шунда Росулуллоҳ Саллоллоҳу аълайҳи васаллам айтдилар: Мени Ҳуд сураси, Воқеа сураси, Мурсалат сураси ва "Амма ятаса ъалун" - суралари қаритди дедилар. Чунки бу сураларда оҳират аъзобидан қўрқитадиган оятлар, мазмунлар келган. Ва жаннатни сифатлар жуда кўп ўринда зикр қилинган. Ҳофиз ибн Асокир Абдуллоҳ ибн Масъуд ҳақида шундай ривоят қилади: “Абдуллоҳ ибн Маъсуд вафот этиши арафасида бетоб бўлиб қолди. Усмон ибн Аффон унинг зиёратига келиб: “Нимадан шикоятинг бор?” деб сўради. Ибн Маъсуд: “Гуноҳларимдан”, деди. Усмон ибн Аффон: “Нимани хоҳлайсан?” деб сўради. Ибн Маъсуд: “Раббимнинг раҳматини”, деди. Усмон ибн Аффон: “Сенга табиб буюрайми?” деди. Ибн Маъсуд: “Табиб (яъни, Аллоҳ) мени бетоб қилди”, деб жавоб қилди. Усмон ибн Аффон: “У ҳолда сенга ҳадя буюртирайми?” деб сўради. “Унга ҳожатим йўқ”, деди Ибн Маъсуд. Усмон ибн Аффон: “Сенда ҳожат бўлмаса, сендан кейин қизларингга қолади”, деди. Ибн Масъуд бунга жавобан: “Қизларимнинг камбағал бўлиб қолишларидан қўрқаяпсанми? Мен уларга ҳар кечада Воқеа сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: “Кимки ҳар кечада Воқеа сурасини ўқиса, зинҳор қашшоқликка учрамайди”, деганларини эшитганман”, деб жавоб берди”. Воқеа сураси кенг ризққа сабаб бўлиши ҳақида ривоятлар ҳам бор. Жумладан, Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Воқеа сураси бойлик (келтирувчи) сурадир. У (сура)ни ўқинглар ва фарзандларингизга ўргатинглар” (Ибн Мардавайҳ ривояти). Яна Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Аёлларингизга Воқеа сурасини ўргатинглар. Зеро, у бойлик (келтирувчи) сурадир” (Дайламий ривояти). Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ҳар кечада Воқеа сурасини ўқиш Аллоҳнинг изни билан банда ҳаётига фаровонлик олиб келади ва ризқи кенг бўлишига омил бўлади

Похожие видео