Америка-Эрон можароси: Теҳрон танкерларга ҳужум қилдими?- BBC Uzbek HD
Эрон ва Америка муносабатлари яна таранглашган. Теҳрон Американинг Ормуз бўғози узра дрон учоғини уриб туширганини айтмоқда. Форс кўрфазидаги муҳим сув йўли Араб давлатлари ва Эрон ўртасида зиддиятли масала бўлиб қолмоқда. Вашингтонга кўра, Эрон кўрфаздаги танкерларга ҳужум қилган. Теҳрон бу даъвони рад этади. Америка ҳарбийлари яқинда журналистларни ўз даъволарини исботлаш ниятида “сайр”қилдиришди. Би-би-си мухбири Марк Ловен ҳам ана шу гуруҳ таркибида эди.