Моҳира Асадова: Муҳаббатни чиқаргандир чидаганга! HD

28.08.2014
Инсон умри поëнли, қўшиқ умри поëнсиз... Қўшиқ қандай яралади? Қай синоат боис, қўшиқ эл оғзига тушади? Нега эски оҳанглардан айрилгимиз келмайди, нега уларни доимо ичимизда хиргойи қиламиз? Чодирхаëлнинг “Таниш қўшиқлар” деб номланган саҳифасида бундан 15 йил бурун айтилган "Муҳаббат" - халқ орасида эса "Муҳаббатни чиқаргандир чидаганга" қўшиғи тарихини ўргандик. 1999 йилда Ўзбекистон телеканаллари "Муҳаббат" деган клипни айлантира бошлади. Шоир Акмал Пўлат шеърига Алишер Расулов басталаган ва Руслан Шарипов сайқаллаган қўшиқни Моҳира Асадова ижро қилар эди. Ўша пайт учун янгилик бўлган воқеабанд клипни ҳозирда марҳум кино арбоби Тамара Шокирова суратга олди. “Йилнинг тўрт фаслида олинган бу клип муҳаббат синовлари ҳақида” дейди 48 яшар Моҳира Асадова Озодлик билан суҳбатда.

Похожие видео

Показать еще