Ўшда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳамад Юсуф кутубхонаси очилмоқда HD

26.06.2015
Ўшда яқин кунларда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номида кутубхона очилади. Кутубхонада асосан Шайх ҳазратлари қаламига мансуб китоблар, шунингдек,турли ўқув қўлланмалари, ўзбек, қирғиз, рус ҳамда ғарб адабиётига оид асарларни топиш мумкин. Ташкилотчиларга кўра, бу ерда ўқувчилар Шайх ҳазратлари китобини ўқиш билан бирга, уни сотиб олиш имконига ҳам эга бўлади. Яқин кунларда очилиши кутилаётган кутубхонани ўз исмини очиқлашни истамаган, бироқ биз билан суҳбатлашишга рози бўлган ўшлик ёш фаоллардан бири ташкил қилган. Суҳбатдошимиз кутубхонани ташкил этишдан мақсад инсонларга китоб ўқишга бўлган муҳаббатни қайтариш эканини айтар экан, мана буларни қўшимча қилди: - Биз бу кутубхонани очишимиздан мақсад аввалам бор устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф номини абадийлаштириш. Иккинчидан, шаҳримизда магазин, суппермаркет, савдо марказлари кўпайиб кетаябди. Инсонлар маданий ҳордиқ чиқарувчи масканлар эса йўқ. Чет эллик меҳмонлар келиб шаҳримизни сайр қилса “бу ер катта бозор экан”, деган хулосага келиши турган гап. Бу ерда одамлар илмий тарафдан камол топишига сабабчи бўлувчи биронта жой йўқ. Шу томонидан биз озгина уялиб ҳам қолдик ва ўйланиб кўриб, кутубхонага Шайх ҳазратларини номини бердик, - дейди суҳбатдошимиз.

Похожие видео

Показать еще