Шайхнинг қизи Одинахон Юсуф Москвада отасининг сўнгги ваъдасини адо этди

30.10.2017
Марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг қизи Одинахон Муҳаммад Юсуф Москвада "Васатия" марказидаги учрашувга бориб, отасининг мазкур марказда маъруза қилиш ҳақидаги сўнгги ваъдасини бажариб қайтди. Москвадаги "Васатия" маркази ижрочи директори Сергей Зязин марҳум шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Муҳаммад Юсуфнинг қизи Одинахон Муҳаммад Юсуф 4-5 апрель кунлари унинг марказида россиялик муслима аёллар билан учрашганини айтди. Зязинга кўра, марҳум шайх вафотидан бироз аввал Москвага бориш ва у ердаги мусулмонлар билан учрашувлар ўтказишни ваъда қилган. Унинг вафотидан сўнг бу ваъдани қизи бажарган: - Одинахон Муҳаммад Юсуф, худди акаси каби, отасининг ишларини давом эттираяпти. Биз уни отасининг давомчиси сифатида қабул қилдик. Россияда ўзбекистонлик муҳожирлар кўп ва улар билан ишлаш керак, шу жумладан, диний йўналишда ҳам иш олиб борилиши керак. Одинахон Муҳаммад Юсуфнинг сафари шу иш доирасида бўлди. У "Ойша" халқаро аёллар клубида маъруза қилди, - деди Сергей Зязин. Озодлик Одинахон Муҳаммад Юсуфнинг ўзи билан суҳбатлашишга ҳозирча муваффақ бўлмади. Сергей Зязинга кўра, марҳум шайхнинг қизи ва унинг ишини давом эттираётган ўзбекистонликлар билан алоқалар давом этмоқда ва тез орада шайх асарларининг навбатдагиларини Россияда, хусусан, мамлакатдаги қамоқхоналарда жазо ўтаётган ёш маҳбуслар орасида тарқатиш режалаштирилмоқда:

Похожие видео