Тошкентда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари берилди

17.08.2017
Тошкентда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари берилди Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Тошкент шаҳри йўл-патруль хизмати ходимларига Японияда ишлаб чиқарилган ва махсус жиҳозланган мотоциклларни тақдим этди. Бундан кўзланган мақсад – Тошкент шаҳрида тирбандликларнинг олдини олишдир. Мотоцикллар модели Honda бўлиб, Тошкент шаҳрига 10 шундай транспорт воситаси ажратилган. Маълумотларга кўра, ушбу мотоцикллар пойтахт кўчаларида жорий йилнинг сентябрь ойидан бошлаб ҳаракатланади. Аввалроқ Самарқандда ЙПХ ходимларига Honda мотоцикллари топширилгани хабар қилинганди.

Похожие видео

Показать еще