Она дуоси!
Аллох бизни ота-онага яхшилик килишликга буюрган. Аллох бизга ота-онага "уфф" демасликга буюрган! Аллох бизга ота-онамиз учун дуо килишликга буюриб шундай мархамат килган: Роббинг фақат Унинг Ўзигагина ибодат қилишингни ва ота-онага яхшилик қилишни амр этди. Агар ҳузурингда уларнинг бирлари ёки икковлари ҳам кексаликка етсалар, бас, уларга «Уфф», дема, уларга зажр қилма ва уларга карамли сўз айт! Икковларига меҳрибонлик ила хокисорлик қанотингни паслат ва «Роббим, алар мени кичикликда тарбия қилганларидек, уларга раҳм қилгин», деб айт. (Исро сураси, 23-24оятлар)