БУТУН ДУНЁНИ ЙИҒЛАТГАН БОЛА.Жаноб Президент! Нашид.

03.07.2018
Жаноб Президент! Файзу баракот-ла Рамазон келди. Мен сизни ифторга айтгани келдим, Вайрона уйимни топсангиз, келинг. Навбат етмай, қайтди бечора онам, Синиқ кўнгил ила, қўлда бурда нон… Масжидларда айтилди азон, черковлар ҳам чалди қўнғироқ. Икки қўшни ибодатхона – эзгуликка чорловчи макон, Эшиклари доимо очиқ, унда турмас қўриқчи, посбон. Орзу соҳилига отланган қайиқ Тобут бўлиб келди сўнгги қирғоққа. Бу гўдаклар исми энди дафтармас, Қабр тошларига ёзилар мангу… Жаноб Президент! Менда уйқу йўқ, Мени ухлатмайди портлаш овози. Тўшагим атрофи тутун ва олов, Чор тарафда қўрқинч, даҳшат ва ўлим… Ҳатто қўшиқларим қон қақшаб йиғлар, Ҳатто ўйинчоқлар беланган қонга! Жаноб президент! Ўз юртимда ватангадоман, Қувилганман она Ватандан! Айбимиз шу – биз мусулмонмиз. Айбимиз шу – ибодатдамиз. Осиб ўлдиришга ҳукм қилдилар. Иймонимиз борлиги учун. Тилимизни кесишди улар, Калимаи шаҳодат учун! Жаноб президент! Ифторлик Қуддусда бўлади, Фаластин пойтахти Қуддусга! Рўзадорнинг дуоси мақбул, Орзуларим чиқар рўёбга. Ифторлик Қуддусда бўлади, Фаластин пойтахти Қуддусга! Озодликка чиқади синглим, Парчалайман зулм кишанларин. Ифторлик Қуддусда бўлади, Фаластин пойтахти Қуддусга! Рўзадорнинг дуоси мақбул, Орзуларим чиқар рўёбга! Рўзаларимиз, фарзандларимиз ва бутун дунё ҳеч қачон уйқу олмайдиган Зотнинг ҳифзу ҳимоясида бўлсин!

Похожие видео

Дил бекатдир, хотиралар учун карвон, Карвон юки гоҳо шодлик, гоҳо армон. Ёвғонингиз ичмай сизни йиғлатганим Ёдга тушса, онажоним ҳолим ёмон. Йўқчиликни азобларин кўрган онам, Ўзин эмас, мени ўйлаб юрган онам. У пайт, рўзғор ғор эканин билмас эдим, Бола эдим, гул тиканин билмас эдим. Бир кам икки бу дунёда мунис онам Кўп нарсага зор эканин билмас эдим. Дардларини ёлғиз ўзи ютган онам, Ташвишларин мендан йироқ тутган онам Йиллар ўтиб, хирмон бўлди ўрганларим, Насиб этди тилаганим, сўрганларим. Фақат энди пойи жаннат онам йўқдир, Вайронадек бу кошонам, қурганларим. Хаёлларим, ширин тушим – мушфиқ онам, Учиб кетган Ҳумо қушим – мушфиқ онам. Гарчанд тулпор отдай чопди омадларим, Ич-ичимда ўкинчларим, фарёдларим. Онам қўли теккан ўша ёвғон учун Берар эдим бугун бари давлатларим. Осмонларга руҳи пинҳон бўлган онам,
31.08.2018
00:28

одноклассники