Президент тақиқига қарамай якшанбада селектор ўтказиш давом этмоқда HD

15.02.2019
Озодликка нусхаси юборилган расмий билдирувда ëзилишича, 17 февраль куни эрталабки соат 10 да Вазирлар Маҳкамасида республика Бош прокурори Отабек Муродов раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилади. Фермерларга ерни қачон суғориб¸ унга қачон кимëвий препарат сепиш каби масалаларда йўл-йўриқ бериладиган бу селекторда¸ бутун мамлакатдаги қишлоқ хўжалик сектори раҳбар ва ходимларидан тортиб¸ прокурор ва солиқчилар¸ шунингдек тижорат банклари раҳбарларига қатнашиши шарт қилиб белгиланган. 14 февраль куни Озодликка бу ҳақдаги “тезкор телефонограмма” нусхасини юборган Тошкент мулозимларидан бири президент топшириғига қарамай¸ мажлисбозликнинг якшанба кунлари тўхтовсиз давом этаëтганидан “кўпчиликнинг тоқати-тоқ бўлгани”ни билдирди. Фарғоналик фермер эса¸ прокурор ва Тошкентдаги иссиққина кабинетда пўрим кийимда ўтирган бюрократларнинг лой кечиб далада юрган деҳқоннинг вақтини ўғирлаб¸ унга ерни қачон суғориш ва қачон ўғит солишни ўргатишини “ҳақорат” деб атади. Айни пайтда Бош прокуратура мамлакат Бош прокурори Отабек Муродовнинг 17 февраль кунги иш тартибига ҳеч қандай видеоселектор киритилмаганини билдирди.

Похожие видео