Бош вазир ҳокимларни гапиртираётган журналистни ҳақорат қилди, жонли кўрсатувларини тақиқлади HD

23.08.2017
Ўзбекистон МТРК Медиа марказида 21 август куни МТРК журналистлари билан ўтказилган йиғилишда Бош вазир Абдулла Арипов Халқаро пресс клуб маркази раҳбари, журналист Шерзод Қудратхўжаев олиб бораётган жонли кўрсатувларини танқид остига олиб, уни “ҳаддидан ошиб кетганликда” айблади. Бош вазирнинг сенсираб гапиришига Шерзод Қудратхўжаев, “менга бақиришга ва сенлашга ҳаққингиз йўқ”, деб жавоб қайтарди. Онлайн кўрсатувларнинг тақиқланганини, журналистлар, 25 йиллик уйқудан кейин энди уйғонаётган ўзбек журналистикасини яна бўғишга ҳаракат сифатида баҳолашмоқда. “Сен, бола, ҳаддингдан ошдинг!” МТРК Медиа марказида 21 август куни соат 10 дан 16 гача давом этган йиғилишни Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов, президент маслаҳатчиси Хайриддин Султонов олиб борган.

Похожие видео

Показать еще