Ромитан Солиқ инспекцияси бошлиғи ходимига ўзини осишни тавсия қилди HD
Ўзбекистонлик бир амалдор қўл остидаги ходимларини шахсни таҳқирловчи уят сўзлар билан ҳақорат қилаётгани акс этган аудиоёзув Озодлик Telegramига келиб тушди. Аудиони Озодликка тақдим этган Бухоро вилоят, Ромитан туман давлат солиқ инспекцияси (ДСИ) ходимининг иддао қилишича, аудиодаги ҳақоратлаётган амалдор унинг бошлиғи Нурали Болтаевдир. Озодлик суҳбатлашган бошқа инспекторлар, аудиодаги овозни эшитиб кўриб, уни ўз бошлиғига тегишли эканлигини эътироф этди, улар аудиодан Нурали Болтаев ер, мулк солиғини оз йиққан ходимини ҳақоратлаган йиғилишни эслади. Ромитан туман Солиқ инспекцияси бошлиғи Нурали Болтаев, ҳеч қачон ходимларини сўкмаганини иддао қилди.