Давлат солиқ қўмитаси Озодлик мухбири саволига жавоб бермаган ходимига ҳайфсан берди HD
23 май куни Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати 22 май куни Озодликда чоп этилган “Қашқадарёлик тадбиркорлар Жиззахдаги ободончилик ишларига пул ўтказишга мажбурланаяпти” сарлавҳали мақолага муносабат билдирди. Озодлик гаплашган тадбиркорлар Қашқадарё вилоят, Яккабоғ туман солиқ инспекцияси ходимларининг дўконма дўкон юриб¸ Жиззах вилоятининг Фориш туманидаги ободонлаштириш ишларига пул ўтказишга мажбурлаëтганини айтган эди. Айни пайтда¸ Яккабоғ тумани солиқ инспекцияси бошлиғи бу шикоят юзасидан Озодлик билан гаплашишдан бош тортди. Мақолага муносабат билдирган Давлат солиқ қўмитасининг Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими бу шикоятнинг зудлик билан ўрганилганини маълум қилди. “Давлат солиқ қўмитаси ва барча ҳудудий бошқармалар томонидан аҳолини, шу жумладан, тадбиркорларни Фориш тумани қиёфасини замонавий кўринишга келтириш бўйича ҳомийликка мажбурий жалб қилиш юзасидан ҳеч қандай оғзаки ва ёзма кўрсатма берилмаган”¸ дейилади расмий баëнотда. Айни пайтда қўмита Озодлик саволларига жавоб беришдан бош тортган Яккабоғ туман солиқ инспекцияси раҳбарига “ҳайфсан” берилганини билдирди. “Яккабоғ тумани давлат солиқ инспекцияси раҳбари Аслиддин Рустамовдан “Озодлик” радиоси мухбири қўнғироқ қилганда нима учун жавоб беришдан бош тортганлиги сўралганда, айнан ўша вақтда у тоғли ҳудудда ўтказилаётган тадбирда иштирок этаётгани ва алоқа сифати яхши бўлмаганлиги учун жавоб бера олмагани сабаб қилиб кўрсатилди.