“Кўнгилли терим отрядлари” тузиш учун норасмий пахта солиғи солинмоқда HD
Озодликка айни кунларда Ўзбекистоннинг турли вилоятларидан юборилган ўнлаб хабарларга кўра¸ 2018 йилги пахта терими мавсуми учун давлат идорасида ишловчилардан тортиб¸ якка тартибдаги хусусий тадбиркор ва йирик корхоналаргача норасмий “пахта солиғи” солинмоқда. Озодлик суриштируви давомида аниқланишича¸ Андижон¸ Наманган¸ Қашқадарë¸ Жиззах ва Тошкент вилоятларида терим отрядлари тузишга масъул идоралар томонидан мактаб етакчилари учун ойига 400 минг сўм қилиб белгиланган “пахта солиғи” миқдори якка тадбиркор учун 800 минг сўмдан 1 миллион 200 минг сўмгача¸ иккита хизматчиси борлар учун 1 600 минг сўм қилиб белгиланган. Ҳокимлик ва Давлат солиқ қўмитаси расмийлари бундай ўлпон мавжудлигини инкор қилди ва “коррупция ва тамагирлик” деб таснифланадиган бу каби ҳолатлар ҳақида Солиқ қўмитаси ва Бош прокуратура ишонч телефонига хабар қилишни сўради. "Пахта ўлпони" Тошкент вилояти туманларининг биридан Озодликка юборилган хабарга туман солиқ инспекцияси ходими ва тадбиркор ўртасидаги ўзаро суҳбат аудиоси илова қилинган.
Похожие видео
Показать еще