Тавассул (Васила) ва унинг шаръий кўринишлари — Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳ HD
Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида икки ўринда василани хос лафзи билан зикр қилди: «Улар (илоҳ деб) илтижо қиладиган ўша кимсаларнинг ўзлари ҳам Парвардигорга қай бирлари яқинроқ бўлиш учун восита изларлар» (Исро: 57). «Эй мўминлар, Аллоҳдан қўрқингиз ва Унга яқин бўлиш учун йўл-восита излангиз» (Моида: 35). «Тавассул» – мақсадга етказувчи сабаб ва восита маъносидаги «васила» сўзидан олинган бўлиб, воситачи қилмоқ маъносини англатади. Шаръий истилоҳда эса у билан Аллоҳнинг розилиги ва жаннатига етишиш ирода қилинадиган ибодатга айтилади. Шунинг учун: «Барча ибодатлар дўзахдан қутулиш ва жаннатга киришга воситадир», деб айтамиз. Аллоҳ таоло айтади: «Улар (илоҳ деб) илтижо қиладиган ўша кимсаларнинг ўзлари ҳам Парвардигорларига қай бирлари яқинроқ бўлиш учун восита-ибодат турлари (ни қилиш)да мусобақалашадилар» (Исро: 57). Мамнуъ – яъни, ман қилинган тавассул – Аллоҳ таолога шаръан васила қилиш дуруст бўлмайдиган нарсалар билан тавассул қилишдир. Бундай тавассул беҳуда ва ботил ишлар жумласидан бўлиб, ақлга ҳам, нақлга ҳам хилофдир. Шариатда айтилмаган нарсалар билан тавассул қилиш бидъат ва ширкка олиб борувчи нарсалардан. Аллоҳ таолога Унинг ҳузурида жоҳ - яъни ҳурмат ва обрў-эътибор эгаси бўлган бирон шахснинг ҳурмати билан тавассул қилиш. Масалан, Набий ﷺ нинг жоҳи билан тавассул қилиб: «Эй Аллоҳим, мен Сендан пайғамбарингнинг ҳаққи ҳурмати билан фалон-фалон нарсани сўрайман» дейиш. Бундай қилиш жоиз эмас, чунки бу шариат эътибор қилмаган сабабни ушлашдир. Зеро, ҳар қандай ҳурматли шахснинг ҳурмат-эътибори дуонинг қабул бўлишига таъсир кўрсата олмайди. Чунки бу ҳурмат - дуо қилувчи (одам)га ҳам, дуо қилинувчи (Аллоҳ)га ҳам алоқаси бўлмаган, фақатгина ўша ҳурмат эгасининг ўзигагина тааллуқли бўлган нарсадир. Демак, кимнингдир ҳурмат-эътибори сиз учун тилагингизга етиш ёки бошингиздан мусибатни аритишда ёрдам бера олмайди. Солиҳ кмшмдан дуо сўраш тури дуо қилувчининг ҳаётлигида бўлиши шарт. Ўлимидан сўнг дуруст бўлмайди. Чунки унинг амал дафтари ёпилиб, жазо ва мукофот ҳовлисига кўчиб ўтган бўлади. Набий ﷺ билан тавассул қилиш жоиз эмаслигига далил шуки, Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида қурғоқчилик бўлганида одамлар билан бирга Аллоҳдан ёмғир тилаш учун чиқдилар ва: «Эй Аллоҳим, биз Сенга пайғамбаримизни восита қилардик ва Сен бизга ёмғир ёғдирар эдинг. Энди Сенга пайғамбаримизнинг амакисини восита қиламиз, бизга ёмғир ёғдиргин», дедилар, сўнг Аббос ибн Абдулмуттолиб розияллоҳу анҳу ўринларидан туриб Аллоҳдан ёмғир сўраб дуо қилганида Аллоҳ ёмғир ато этган эди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу дуо қилишларини сўраб Расулуллоҳ ﷺ нинг қабрларига бормадилар, балки ҳазрати Умар Набий ﷺ нинг амакилари Аббосга: «Туринг, сиз ёмғир сўраб Аллоҳга дуо қилинг» дедилар ва у киши дуо қилдилар. Бу — саҳобаларнинг Набий ﷺ билан тавассул қилишларининг маъноси у кишининг шахсларини эмас дуоларини восита қилиш эканига далолат қилмоқда. Тўғри тавассул кўриниши шундай бўладики, «Эй Аллоҳим, мен Сендан Расулингга бўлган иймонимни – ёки Ра