1-апрель, Ҳазил куни | Шайх Усмон ал-Хомис ҳафизаҳуллоҳ HD

31.03.2021
Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади: «Ёлғонни Аллоҳнинг оятларига иймон келтирмайдиганларгина тўқийди. Ана ўшалар ёлғончилардир» (Наҳл сураси, 105-оят). Савфон ибн Сулайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан «Эй Аллоҳнинг Расули! Мўмин одам қўрқоқ бўлиши мумкинми?» деб сўрашди. У зот «Ҳа», дедилар. «Мўмин одам бахил бўлиши мумкинми?» дейишди. У зот «Ҳа», дедилар. «Мўмин одам ёлғончи бўлиши мумкинми?» дейишган эди, «Йўқ!» дедилар Имом Молик ривоят қилган. Абу Лайло Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз алайҳиссалом саҳобалари билан бир ғазотга чиқдилар. Йўлда саҳобалар ҳазиллашиб, ухлаб ётган бир шеригини қўрқитиш учун унинг ўқдонини олиб, яшириб қўйишди. Ўқдоннинг эгаси уйғониб, ўқдонини топа олмай қолди. У қўрқувдан саросимага тушиб, жонҳолатда ўқдонини қидира бошлади. Жангга бораётган одам учун ўқдонини йўқотиш жуда катта мусибат. Шунинг учун у одамнинг қўрқиб кетиши табиий. Саҳобалар биродарининг қўрқиб кетгани устидан кула бошлашди. Шу пайт Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб қолдилар. «Нимага куляпсизлар?» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули! Мана бу биродаримиз ухлаётганида ўқдонини яшириб қўйган эдик, уйғониб, топа олмай, қўрқиб кетганига куляпмиз», дейишди. Бироқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Мусулмон одамга мусулмон биродарини қўрқитиш ҳалол бўлмайди», дедилар. #birinchi #aprel #hazil

Похожие видео