ХМТ: Ўзбекистонда болалар меҳнатидан фойдаланиш тугатилди HD

15.12.2017
Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистонда мажбурий болалар меҳнати тугатилганини билдирди. Ташкилотнинг 12 декабрь куни чиқарган ҳисоботида эндиликда Ўзбекистонда болалар меҳнатидан тизимли тарзда фойдаланилмаётгани ва ҳукумат мажбурий меҳнатни тугатиш бўйича чоралар кўраётгани таъкидланади. Айни пайтда пахта мавсумини мониторинг қилган маҳаллий ҳуқуқ фаолларига кўра, жорий йилда пахта теримига мажбурий жалб қилиш аввалги йилларга нисбатан кучлироқ бўлган. Маркази Женевада жойлашган Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) 2017 йилги пахта мавсумида Ўзбекистоннинг пахта далаларида ўтказган мониторингига оид ҳисоботида айтилишича, ХМТ экспертлари Ўзбекистоннинг турли вилоятлари пахта далаларида уч мингдан зиёд одам билан юзма-юз алоҳида суҳбатлар ва мингдан зиёд одам билан телефон суҳбатлари ўтказган. “Болалар меҳнатидан фойдаланишнинг номаъқуллигини жамиятнинг барча қатламлари, ҳукумат, бюджет ходимлари, фермерлар, ота-оналар ва болаларнинг ўзлари эътироф этмоқда", - дейилади ҳисоботда.

Похожие видео