Эрта тонгдан уйингизга барака ёгдирувчи сураларни тингланг!
Эрта тонгдан уйингизга барака ёгдирувчи сураларни тингланг! Маъқал ибн Ясор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай деганлар: «Мўмин киши уйғонгандан сўнг уч марта “Аъузу биллааҳис самиъил ъалим минаш шайтонир рожийм” ва бир марта “Бисмиллаҳир роҳманир роҳим” деб, сўнгра Ҳашр сурасининг сўнгги оятларини ўқиса, Жаноби Ҳақ у бандасига етмиш минг фаришта юборади. Фаришталар у инсон учун истиғфор айтадилар. Шунингдек, у киши турли бало-қазолардан муҳофаза этилади. Агар ушбу сура оқшом ўқилса, аввалги яна етмиш минг фаришта юборилиб, тонгга қадар Аллоҳга унинг номидан истиғфор айтиб, уни муҳофаза қиладилар» (Имом Термизий ривояти, “Мухтасари ибн Касир”). Меҳрибон ва раҳмли Аллоҳ номи билан. “Дўзах аҳли билан жаннат аҳли баробар бўлмас. Жаннат аҳли (қиёматда) ютуққа эришувчи зотлардир. Агар Биз ушбу Қуръонни бирор тоғ узра нозил қилганимизда эди, албатта, у (тоғ)ни Аллоҳдан қўрққанидан ўзини хор тутган ва ёрилиб кетган ҳолида кўрган бўлур эдингиз. Биз бу мисолларни одамларга зора улар тафаккур қилсалар, деб келтирмоқдамиз. У шундай Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) яширин ва ошкора нарсаларни билувчидир. У Меҳрибон ва Раҳмлидир. У шундай Аллоҳдирки, Ундан ўзга илоҳ йўқдир. (У) Подшоҳ, (барча айб-нуқсонлардан) Пок, (бандаларига) тинчлик бахш этувчи, Омонлик берувчи, Кузатиб турувчи, Қудрат соҳиби, Бўйин сундирувчи ва кибр эгасидир. Аллоҳ (мушриклар) келтираётган ширкдан покдир. У – Яратувчи, (йўқдан) Бор қилувчи, (барча нарсага) Сурат (ва шакл) берувчи Аллоҳдир. Унинг гўзал исмлари бордир. Осмонлар ва Ердаги (бор) нарса Унга тасбеҳ айтур. У Қудратли ва Ҳикматли (зот)дир” (Ҳашр сураси 20-24-оятлар). Раҳматуллоҳ қори ОБИДОВнинг “Аллоҳнинг гўзал исмлари ва Исми Аъзам” китобидан КАНАЛИМИЗГА ОБУНА БУЛИНГ https://youtube.com/channel/UCbXGM2dt5lyOwNIcqxxAm5w #зикр #курьон #тиловат #маьруза #хадис #сахоба #дуо #эрталабки_дуо #кечки_дуолар #юзга_нур_берувчи_дуолар #qalbda_iymon #quronstories #quronwithmaryam #qurontine