Мирзиëев қадимий қўлëзмаларни сақлаб қолишга киришди HD
24 май куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев «Қадимий ёзма манбаларни сақлаш, тадқиқ ва тарғиб қилиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» қарор чиқарди. Филолог олим Сайфидин Сайфуллоҳ Озодлик билан суҳбатда қадимий қўлëзмалар тақдирига жиддий эътибор берилишини “ҳечдан кўра, кеч” бўлган муҳим қадам сифатида баҳолади. Президент осори-атиқа ва қўлëзмалар ҳимоясига бел боғлади Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиëев Олмазор туманига қилган ташрифи чоғида “дунëнинг қаерида бўлса ҳам¸ Ўзбекистон тарихи ва маданиëти билан боғлиқ осори-атиқа ва қўлëзмаларни мамлакатга олиб келиш” ташаббусини илгари сурган эди.