Oyatal kursi.
Oyatal kursiyni yodlaymiz✅ Eslatma surani yodlashda Qori aytgani kabi yodlashga harakat qiling videodagi yozuv yordamdir. Имом Муслим ва Имом Аҳмад Убай ибн Каъб розийаллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда,Аллоҳдаги китобидаги энг улуғ оят Оятал курси эканлиги таъкидланган.Имом Насаий Абу Умомадан ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз алайҳиссалом«Ким ҳар фарз намоздан кейин«Оятул Курсий»ни ўқиса,унинг жаннатга киришини фақат ўлим тўсиб туради,холос» деганлар.Яъни,ўлмагани учун жаннатга кирмайди,агар вафот этса,уни жаннатдан тўсадиган ҳеч нарса қолмайди,дегани. Manosi: Аллоҳ Ундан ўзга илоҳ йўқ зотдир.У тирик ва қаййумдир.Уни мудроқ ҳам, уйқу ҳам олмас.Осмонлару ердаги нарсалар Уникидир.Унинг ҳузурида Ўзининг изнисиз ҳеч ким шафоат қила олмас.У уларнинг олдиларидаги нарсани ҳам,ортларидаги нарсани ҳам билур.Унинг илмидан ҳеч нарсани иҳота қила олмаслар,магарЎзи хоҳлаганини,халос.Унинг курсиси осмонлару ерни қамраган.Уларни муҳофаза қилиш Уни чарчатмас.Ва У Олий ва Азим зотдир.
Похожие видео
Показать еще