Andijonda 1 million tonna Sement ishlab chiqariladi yiliga
ХИДИРШАДА ҲАМ ЙИЛИГА 1 МИЛЛИОН ТОННА ЦЕМЕНТ ИШЛАБ ЧИҚАРИЛАДИ... Андижон вилоятида 2021-2022 йиллар давомида умумий қиймати қарийб 20 триллион сўм бўлган 584 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиб, 60 мингта янги иш ўрни яратилади. Бунда тўқимачилик, қурилиш материаллари, электр техникаси, чарм-пойабзал, озиқ-овқат ва фармацевтика соҳалари «драйвер» бўлади. Ана шундай лойиҳалардан бири Хўжаобод туманининг Хидирша маҳалласи ҳудудида амалга оширилди. “GSR building materials” МЧЖ ва хорижий инвесторлар билан ҳамкорликда барпо этилган корхонанинг лойиҳа қиймати 50 миллион АҚШ долларига тенг. Мустақиллик байрамининг ўттиз бир йиллиги арафасида мазкур корхона фаолиятини бошлади. Корхонанинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, барчани энг улуғ, энг азиз байрам билан қутлади. Ушбу ишлаб чиқариш корхонасининг имкониятлари, келгусидаги фаолияти ва иқтисодиётда тутган ўрни хусусида фикр-мулоҳазалар билдирди. Эндиликда Хидиршада ҳам йилига 1 миллион тонна цемент маҳсулоти ишлаб чиқарилади. Корхонада 200 нафар фуқаро доимий, даромадли иш билан таъминланди. Бу эса вилоятимизда қурилиш ишларини бардавом бўлишида муҳим аҳамият касб этади. Facebook | Twitter | Instagram | YouTube | Telegram