Наманганда мусодара қилинган моллар арзон-гаровга сотиб юборилди HD

26.01.2017
Наманган шаҳри ва туманларида конфискация қилинган моллар ярмаркаси ўтказилди. Вилоят Суд департаменти ташаббуси билан ўтказилган ярмаркада давлат ҳисобига мусодара қилинган автотранспорт воситаларидан тортиб қурилиш моллари, барча ёшдаги аёллар ва эркаклар кийимлари ҳамда рўзғор буюмлари арзон нархларда сотувга қўйилди. Наманган вилояти Суд департаменти мулозимининг Озодликка айтишича, 21-22 январь кунлари вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилган ярмаркада мусодара этилган моллар ўз нархидан 50-70 фоиз арзон нархда сотилган ва икки кунлик савдодан тушум 1 миллиард сўмдан кўпроқни ташкил этган: - Ярмаркада суднинг қарори асосида давлат ҳисобига мусодара этилган моллар сотувга қўйилди. Машина, уяли телефонлар, кийим-бош, уй-рўзғор моллари ўз нархидан 70 фоизгача арзон қилиб сотилди. Булар¸ асосан¸ Ўзбекистонга ноқонуний йўллар орқали олиб кирилаётганда ёки текширувлар пайти конфискация қилинган ва суд қарори билан давлат ҳисобига мусодара этилган моллар. Шунинг учун сотувдан тушган пулнинг ҳаммаси давлат бюджети ҳисобига ўтказилади, - деди Наманган вилояти Суд департаменти мулозими. Мулозимнинг айтишича, ярмаркага қўйилган моллар нархини Суд департаментидаги махсус комиссия белгилаган.

Похожие видео