Дийдорингиз соғиниб... / Олтин юрак Хонимбуви Абдуқодирова
Яхши инсон яшаб ўтди десалар, Бу ҳам бир ҳикматдир кетар чоғингда, Демак бежиз ўтмапти умринг, Недир қолдирибсан ҳаёт боғингда.. Она... Оналар ҳақида шунчаки ёзиб бўлмайди, балки юракнинг қўри ва хилват гўшасидаги соғинч ва муҳаббатга қоришиқ сўзларни битиш керак. Она - шундай улуғ зот, Она - шундай буюк яратувчи, Она - шундай мўъжизавий хилқат, Она - шундай муқаддас инсон… Узоқ йиллар давомида Сайрамда жойлашган болалар уйига раҳбарлик қилган Ҳонумбуви Мираҳмедова минглаб кўнгли ярим болаларнинг ҳақиқий онасига айланиб улгурган эди... Силаб етим бошини Суртдингиз кўз ёшини Емай едирдиз ошини Соғиндим сизни онажон Етим деса жон бериб Етим учун дон териб Тайёр эдингиз хар он Соғиндим сизни онажон Хайир дейман она Ўзгалар энди бегона Сиз эдингиз ягона Соғиндим сизни онажон Аллоҳ бўлсин сизга ёр Фарзандингиз Бахтиёр Дуо қилар сизга зор Соғиндим сизни онажон. Жойингиз жаннатда бўлсин Қабрингиз нурга тўлсин Унутмайман хеч қачон Соғиндим сизни онажон...
Похожие видео
Показать еще