Алвидо, Ҳофиз!
Самарқанд маданияти, ўзбек санъати яна бир ёрқин истеъдод соҳибини йўқотди. Манзурнафас ҳофиз, меҳрибон ва эътиборли дўст, оилапарвар ота, қўли кўксидан тушмаган маданиятли инсон, шогирдларининг ғамхўр устози, Самарқанд давлат университети мусиқа факультети кафедра мудири, декани, доцент, “Турон фанлар академияси” академиги, Ўзбекистон бастакорлар уюшмаси аъзоси, юзлаб дилбар қўшиқлар муаллифи ва ижрочиси Жавобдек Козимов 59 ёшда юрак хуружи туфайли дунёдан ўтди. Жаводбек Козимовнинг Ўзбекистон радиоси “Олтин фонди”да ўнлаб қўшиқлари сақланади. “Самарқанд садолари” ансамблимиз жўрлигида Жаводбек Козимов, Эркин Қайтаров ва Мардон Мавлоновлар “Самарқанд ушшоғи” қўшиғини ҳеч қанақа микрофонларсиз ижро қилишган, мен бу ижрони телефонимга ёзиб олган эдим. Афсус, шу ёзув ҳам энди хотира бўлиб қолди... То тирик эканмиз, дўстимиз, севимли санъаткоримиз Жаводбек Козимов қалбларимизда яшайди, ўлмас қўшиқларида яшайди!
Похожие видео
Показать еще