Чилонжийда экмаган ёки товуқ боқмаганга томорқа йўқ HD
Ўзбекистон бўйлаб аҳоли томорқалари тафтиш қилинмоқда. Махсус гуруҳ уйма-уй юриб, аҳолига арча, лимон, чилонжийда, ёнғоқ каби дарахтларни экиш ёки 100тадан товуқ боқиш мажбуриятини юклаяпти. Акс ҳолда томорқани тортиб олиш билан таҳдид қилинмоқда. Томорқалар тафтиши Икки ҳафтадирки, мамлакат бўйлаб аҳоли томорқаларини текшириш ишлари кетаяпти. Ҳокимлик вакиллари, маҳалла йиғинлари фаоллари ва бир қанча тегишли идоралар ходимларидан иборат махсус гуруҳ аҳоли томорқаларини бирма-бир текширмоқда. Маҳаллий ҳокимликлардан олинган маълумотларга кўра, бу тадбир Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 4 мартдаги 119-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилаяпти. Бош вазир Абдулла Арипов томонидан имзоланган "Деҳқон хўжаликлари ва аҳолининг томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, сувга чидамли, экспортбоп дарахт плантацияларини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорда аҳоли томорқаларига нима экиш белгилаб берилган. Қарорда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли хонадонларида 100 тадан парранда боқиш, унаби (чилонжийда) ва ёнғоқ етиштиришни ривожлантириш, лимон етиштиришга мўлжалланган иссиқхоналар ташкил этиш белгиланган. Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида тузилган махсус гуруҳ аҳолига ўз томорқасига қарордан келиб чиқиб, экин экишни таъкидламоқда.
Похожие видео
Показать еще