Табиий офатлар ҳақида

14.12.2019
Кўплаган одам бўрон, зилзила, вулқон отилиши ва шунга ўхшаш офатларни иймонга ҳеч қандай алоқаси йўқ табиат кучлари, деб биладилар. Эмишки, уларнинг ва унга ўхшаш бошқа табиий ҳодисаларнинг келиши ҳеч кимга ва ҳеч нарсага боғлиқ эмас. Шундай экан улардан ҳеч қандай дарс олиб бўлмайди ва булар маънавиятимизга ҳеч қандай таъсир қилмайди. Бошқалар эса, дунёни Худо яратган, бироқ бундан кейин Худо дунёдаги барча ишларни ташлаб қўйган, деб ишонади. Уларнинг фикрича, дунё ўз-ўзича, яъни ўзининг қонунларига кўра мавжуд эмиш. Яъни, буни соатга мисол қиладиган бўлсак, уни япониялик ёки хитойлик бир соатчи ясагану, энди эса соат бизнинг қўлимизда. Энди соатни ясаган устага мазкур соат тўғри ишлаяптими ёки ўзиб кетяптими маълум эмас.

Похожие видео

Показать еще