Uzbek Сурияга нисбатан ҳарбий ҳужум эҳтимоли кучаймоқда HD

30.08.2013
Афғонистон¸ Ироқ ва Ливия режимларига қарши амалга оширилган халқаро ҳарбий амалиëтлар ҳали охирига етмай туриб¸ Ғарб Башар ал-Ассад режимига қарши бирлашган уруш бошлаш эҳтимолига яқинлашиб қолди. Айни шу эҳтимол БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзолари баробарида халқаро матбуот диққат марказида қолаëтган мавзуга айланди. Халқаро ҳамжамият Сурия ҳукуматига қарши қандай чора кўриш борасида сўнгги қарорга келиш учун Ассад режимининг кимëвий қурол қўллаган-қўлламаганига оид БМТ инспекторлари хулосасини кутмоқда. БМТ Бош котиби пайшанба куни инспекторлар ҳозирда кимëвий қурол қўллангани иддао қилинаëтган жойда текширув ишлари олиб бораëтгани ва улар Суриядан шанба куни қайтиб¸ сўнгра ўзига ҳисоб беражакларини билдирди. АҚШ президенти Обама¸ Вашингтон Сурия ҳукуматининг ўтган ҳафта кимëвий қурол қўллаганига оид тўхтамга келгани¸ бироқ Ассад режимига қарши ҳарбий амалиëт бошлаш тўғрисида бир қарорга келмаганини билдирди. АҚШ Мудофаа вазири Чак Ҳейгел Сурияга қарши амалга ошириладиган ҳар қандай ҳарбий амалиëтнинг халқаро ҳамкорликка асосланажагини билдирди: - АҚШ ҳозирда барча иттифоқчиларимиз¸ халқаро ҳамжамият билан Сурия масаласида маслаҳатлашмоқда ва бу жараëн давом этади. Президент Обама ҳам¸ мен ҳам Сурияга қарши ҳаракат амалга оширилса¸ унинг халқаро ҳамкорликка асосан бўлажагини қайта-қайта такрорлаяпмиз¸ деди пайшанба куни АҚШ Мудофаа вазири.

Похожие видео