БИТТА ТАРСАКИГА УЧ КУН АРАЗМИ ЎЗБЕКТОШ+ИЛХОМ ШОИМОВ

15.07.2015
ҲАММА АЁЛЛАР ЯХШИ Аёллар, ҳаммангиз чиройли, Ҳаммангиз ҳаёли, вафоли, Меҳр ва муҳаббат тимсоли − Аёллар, ҳаммангиз яхшисиз, Сизлар бу дунёнинг нақшисиз! Аёл бу сеҳрли чашмадир, Эр зоти бир умр ташнадир, Пойидан баҳорлар бошланур, Аёллар, ҳамиша яхшисиз, Оламнинг зийнати, нақшисиз! Палахмон тошидай отилиб, Ёт уйда тонгларни оттириб, Яшайсиз турмушга зеб бериб, Аёллар, абадий яхшисиз, Сизлар бу дунёнинг нақшисиз! Даҳоликлар даъво қилмай Сиз, Дунёга даҳолар бергай Сиз, Ёрингиз қаҳрамон қилган Сиз, Аёллар, ҳаммангиз яхшисиз, Сизлар бу дунёнинг нақшисиз! Сиз билан бахт бутун, бут қўрғон, Осмон ой-юлдузли, тинч замон, Сиз сабаб гул ҳаёт бардавом, Оналар, опалар, сингиллар яхшисиз, Сизлар бу дунёнинг нақшисиз! Билакмас, сўзингиз зўр Сизни, Аразу нозингиз зўр Сизни, Эркакдан ўзингиз зўр Сизни, Аёллар, барибир яхшисиз, Сизлар бу дунёнинг нақшисиз! 04.01. 2014 йил Қорли кунлар ўтар, баҳор қайтади, Узун зулматдан сўнг наҳор қайтади, Ҳижрон эмас, ахир, ёрнинг кетгани, Севгиси чин бўлса, ул ёр қайтади. 1 январ, 2014 йил Хабарин етказсин шамоллар учиб, Яна кўргим келар кўзингда кўзим. Дардим айтай дейман оёғинг қучиб, Яна кўргим келар пойингда ўзим. Яна кўргим келар сени ёнимда, Сенсизликда қолиб, ёмон ёндим-да! Лазизроқ меҳр йўқ, сенинг меҳрингдан, Сира кечолмадим сенинг севгингдан, Кечиб бўлмас ахир ўз юрагингдан, Яна кўргим келар сени ёнимда, Сенсизликда қолиб, ёмон ёндим-да! Эски хотиралар жонлансин яна, Эскирган ҳисларга жон берсин яна, Ўзингдан ўзгаси керакмас манга, Яна меҳмон бўлгин менинг боғимда, Яна кўргим келар сени бағримда! Ҳижронларга ташлаб кетган бўлсанг ҳам, Бегона қўлидан тутган бўлсанг ҳам, Озорлар устига озор берсанг ҳам, Яна кўргим келар сени ёнимда, Сенсизликда қолиб, ёмон ёндим-да! Кўзимдан сирларим сотавераман, Севаман деб қайта айтавераман, Яна ўзинг томон қайтавераман, Яна кўргим келар сени ёнимда, Ёлғизликда қолиб, ёмон ёндим-да! Кўнглимнинг дўсти деб сени биламан, Ёлғизликдан чўчиб сенга келаман, Шулъа янглиғ учиб сенга келаман, Сени кўргим келар яна ёнимда, Келмасанг, совийди қоним жонимда! Ёлғон ваъдаларинг соғиндим ёмон, Ҳатто озорларинг соғиндим ишон, Ширин бўсаларинг соғиндим чандон, Сени кўргим келар яна ёнимда, Бир зум ўчирмадим сени ёдимдан! Сенсиз келган байрам мотамдай татир, Яна кўргим келар сени ёнимда. 26 декабр, 2013 йил

Похожие видео