Жосусликда айбланган сурхондарёлик оила адолат изламоқда HD
2013 йилнинг 2 майида Термиздаги қурилиш фирмаси рахбари бўлган 60 яшар Абдуғани Эрдонов ўз машинасида қурувчиларига овқат олиб кетмоқда эди. Йўлда уни ДАН ходими тўхтатади ва ундан сал нарида турган Нексияга ўтиришини сўрайди. У бегона машинага ўтиргач, бошига зарба беришади. Абдуғани ҳушидан кетади. Шу кундан бошлаб Абдуғани Эрдонов ҳамма нарсасини - эркинлигини, оиласини, соғлиғини ва қонунга бўлган ишончини йўқотади.