ҚУРЪОН ТЎЛИҚ ЕТКАЗИЛГАН = ҲАДИСЛАР ДИН ЭМАС

26.06.2017
Муҳаммад а.с. рисолатни, яъни Қуръонни, тўлиқ етказган. Аллоҳ таоло дедики: "Эй элчи, Раббингдан нимаики нозил бўлса, етказ. Агар бундай қилмасанг, Унинг рисолатини етказмаган бўласан. Аллоҳ сени инсонлардан қўрийди" (5:67) Қуръон кўп ўринда такрорлайдики, Муҳаммад а.с.нинг вазифаси - рисолатни етказишдир. "Элчининг зиммасида фақат етказиш бор, холос"(5:99) ояти жуда кўп маротаба такрорланади, ҳатто бу оят пайғамбарликнинг асосий қоидасига айланган. Хўп, Муҳаммад а.с. рисолатни тўлиқ етказганми? Ҳа, албатта, биз бунга ишонамиз ва имон келтирамизки, Муҳаммад а.с. рисолатни тўлиқ етказган. Шундай экан, сунний, шиа ва суфийлар қўлидаги ҳар қандай китоб - суннат, ҳадис ва фиқҳ дкйилган ёзувлар - ҲЕЧ ҚАЧОН Исломда дин манбаи бўла олмайди. Бунинг аксини иддао этиш - "Муҳаммад а.с. рисолатни тўлиқ етказмаган" деб даъво қилишдир. Гўёки Муҳаммад а.с. рисолатнинг бир қисмини (мас. баъзи ҳадисларни) юзйиллар кейинга қолдирган-у, одамлар уларни тўплаш устида ҳалигача тортишиши керак. Шиаларнинг ҳадислари фарқли, суфийларники фарқли, суннийларники эса ҳаммасидан фарқли. Ҳатто суннийлар "тўғри ҳадислар ўзи нечта?" деб тортишади. Хуллас, ҳадис дегани, боши бор - охири йўқ бир нарса. Сизнингча, Исломнинг ажралмас қисмини кимларгадир топшириб, улар устида тўхтовсиз тортишиш, ва оқибатда сон-саноқсиз мазҳаб ва тоифаларга парчаланиш - ақл ва мантиққа тўғри келадими? Ҳадисларга дин манбаи деётганлар, аслида, Муҳаммад а.с.ни Аллоҳнинг рисолатини тўлиқ етказмасликда айблаётган бўлади. Биз эса, аксинча, имон келтирамизки, Муҳаммад а.с. Ислом рисолатини - Қуръонни - тўлиқ ва мукаммал етказган. Кейинги асрларда ёзилган ҳар қандай китоб (сунний, шиъий ёки суфий ҳадис ва фиқҳий китоб, фарқи йўқ) фақат ўз муаллифларига тегишлидир, ва ҲЕЧ ҚАЧОН Исломнинг дин манбаи бўла олмайди.

Похожие видео

Показать еще