Бу эски машина Берлин девори қулашида қандай роль ўйнаганди?
Бу эски машина Берлин девори қулашида қандай роль ўйнаганди? Келгуси ой Берлин девори қулашига 30 йил тўлади. Шарқий ва Ғарбий Германияни ажратиб турган девор Совет Иттифоқи ва Ғарб ўртасидаги совуқ урушнинг рамзи эди. Деворнинг қулашидан кўп ўтмай Совет Иттифоқи ҳам барбод бўлди. Девор қулашининг 30 йиллик санаси арафасида сизга Би-би-си журналисти Ибрат Сафо беш йил аввал Берлиндан тайёрлаган туркум видеолавҳаларни намойиш қиламиз. Биринчи лавҳамиз Шарқий Германия аҳли йиллаб орзу қилган Трабант автомобили ҳақида.