Пуллик шоу учун Регистон девор билан тўсилди HD

04.07.2018
Самарқанддаги Регистон майдонида пуллик 3D шоуни "бегоналар"дан тўсиш учун ўрнатилган девор ижтимоий тармоқдаги ўзбеклар ғазабини келтирди. Бу гаплар ниҳоят, аниқроғи 3 июль куни ҳатто Самарқанд вилоят ҳокими қулоғига етиб боргани ҳақида ёзишди. "Ҳозиргина ажойиб хабар олдим. Облҳоким Тошшаҳарнурнинг ўзбошимчалигидан ғазабда ва яқин орада Регистонда қурилган шармандали тўсиқларни олиб ташлашаркан" дея ёзди Самарқандлик юзер Фотима Орифжонова. Шармандали деворнинг қулатилиши ҳақидаги хабарни самарқандликлар "Ура!" садолари остида қаршилашди. Аснода "Хамза" театрида такрор ва такрор қўйилган "Олтин Девор" спектакли эсланди. Гўёки девор қулатилса, унинг тагига яширилган олтинлар халққа қайтарилади, ёки олтинни чўнтакка урган коррупционерлар жазоланади. Фақат, Самарқандда "тарихий девор" қурилганидан, бунинг устига унинг "Тошшаҳарнур" унитар корхонаси ҳомийлигида барпо этилганидан вилоят ҳокимининг бехабарлиги айримларни таажублантирди. "Бу қанчалик тўғри хабар?" "Ҳоким шаҳарда эмасмиди?" "У қайтиб келиб деворни кўрдими?" дея ёзишди скептик юзерлар. Узоқ ва яқин тарихда шаҳар халқини душмандан ҳимоя қилиш учун деворлар қурилган. Масалан шуларнинг энг каттаси ва қадимийси Хитой девори. Сўнггиси эса 1961 йили СССР қурган ва 1989 йили қулатилган Берлин девори. Берлин девори ҳам шаҳарни чет кишилардан тўсиш учун қурилганди. Регистонда 2018 йилнинг июлида қурилган девор эса аксинча шаҳарни шаҳарликлардан тўсиб, пулдор чет кишиларга кўз-кўз қилиш учун қурилди.

Похожие видео

Показать еще