Ким ҳақ, ким ноҳақ? ИИБ ва СЭС ходими орасидаги зиддият HD
Ким ҳақ, ким ноҳақ? ИИБ ва СЭС ходими орасидаги зиддият. ИИБ коронавирус тест натижаларини олиб кетаётган врачга ҳам қулоқ солмади. “ИИБ ходими хавфсизлик камарини тақмаса ҳам бўлади деган қоида борми? Тартиб барчага тааллуқли эмасми?” “СЭОМда ишлайман. Коронавирус анализи намуналари олиб кетаётганимизда ЙПХ ходимлари машинамизни тўхтатиб, ҳимоя камари тақмадингиз деб баённома тузишди. Биринчидан, ЙПХ ходимларининг ҳамкасби машинада камар тақмай ўтиб кетди, честь бериб ўтказишди, аммо унга чора кўришмади. ИИБ ходими хавфсизлик камарини тақмаса ҳам бўлади деган қоида борми? Тартиб барчага бирдек тааллуқли эмасми? Иккинчидан, ушбу ҳолатни телефонда видеога олганим учун бизни 2 соат ушлаб туришди. Яна машинани жарима майдонига қўйиш билан қўрқитишди. Иссиқ ҳарорат таҳлил намуналарига таъсир кўрсатиши, уларни тезроқ олиб боришимиз кераклигини айтсак ҳам тушунишмади...”